Касильясга МЛС клуби харидор бўлмоқда
“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
AS нашрининг ёзишича 37 ёшли испаниялик посбонга АҚШнинг "Чикаго Файр" клуби жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, унинг “Порту” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва у шундан сўнг эркин агент сифатида истаган жамоасига йўл олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Касильяс бундан аввалроқ агар “Реал”дан таклиф бўлса, яна ортга қайтишга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, Касильяс “Порту” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар