"Катта дўппи"нинг стадионда кўрган-кечирганлари ёхуд ўзбекистонлик мухлислар иккига бўлингани ростми?
Ғалаба ўз номи билан ғалаба. Шундай экан, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч очкони қўлга киритганидан мухлисларимиз қувонишди. Стадионда ва телевизор қаршисида жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозлар учун ҳам йигитларимиз охиригача мардонавор курашишди ва якунда шунга яраша муносиб тақдирланишди. Кечаги учрашувда стадионда уммонлик мухлислар сезиларли даражада кўпчиликни ташкил қилгани ҳам рост. Боиси БАА билан Уммон қўшни давлатлар ҳисобланишади. Шу боис ушбу мамлакатда уммонликлар кўпчиликни ташкил этишади.
Андижонлик барчага таниқли бўлган мухлис, катта дўппи номи билан ном қозонган Нодирбек Тўйчиев ҳам кечаги учрашувда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг анъанавий кийимида футболчиларимизни катта иштиёқ билан олқишлаб турди. Шу ўринда ушбу мухлислар билан айрим масалалар ҳақида фикр алмашдик. Аввало ўйин ҳақида шундай деди:
- Авваламбор Ўзбекистон терма жамоасининг муҳим ғалабаси билан табриклайман. Одатда биринчи ўйин ҳар қандай жамоага ҳам қийин бўлади. Тўғри, жамоамиз ўз ўйинини кўрсата олмади деган гаплар бўляпти. Лекин энг асосийси, ғалаба қозондик. Чиройли ўйнаб ютқазгандан кўра, мана шундай қийин ғалабани қўлга киритганимиз ҳам яхши. Ким нима деса деяверсин, муҳими, биз уч очкони қўлга киритдик. Биз бу ерга миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келдик. Шундай экан, ҳамма вақт жамоамиздан фақат ғалабани хоҳлаймиз. Ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб қолганида бироз кўнглимиз ўксигандек бўлди. Лекин Худога шукрки, барибир ғалаба биз томонда бўлди.
Шунингдек, стадиондаги муҳит ҳақида ҳам гаплашдик. Юқорида таъкидлаганимиздек, ўйингоҳда уммонлик мухлислар кўпчиликни ташкил этишди. Аммо терма жамоамиз мухлислари ҳам ўзига яраша тайёргарлик кўриб келишганди деб ўйлаймиз. Нодирбек Тўйчиев эса стадиондаги муҳит ҳақида ҳам тўхталди.
- Стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Лекин стадионда Уммон терма жамоасининг мухлислари кўп эди ва уларнинг сони адашмасам 8.500 минг атрофида эди. Ўзбекистондан келган мухлислар эса 1000 нафардан ортиқ эди. Қўлимиздан келганича терма жамоамизни қўллаб-қувватладик. Бундан кейин ҳам жамоамизни қўллашда давом этамиз. Биз мухлислар ҳар доим бир тан-у, бир жон бўлишимиз керак. Ўзбекистон иккита эмас, битта. Демак, ватанимиз ҳам ягона. Шу боис иккига бўлинмасдан ҳамма бир оиладек бўлиши шарт. Биз Ўзбекистон учун жонимизни беришимиз керак.
Мухлисларимиз учун у ерда яхши шароитлар яратилган дея оламиз. Муҳими улар Ўзбекистоннинг ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшиш учун келишган. Шунингдек, унинг билдирган фикрларини тушунса бўлади. Боиси кечаги учрашувда ўзбекистонлик мухлислар иккига ажралиб қолди деган гап-сўзлар ҳам бўлди. Нима учун шундай бўлди? Ёки бу миш-мишми? Бунга ҳам “катта дўппи” ойдинлик киритди.
- Авваламбор шуни айтмоқчиманки, биз жуда яхши меҳмонхонага жойлашдик. Ҳамма шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Энди мухлисларимизнинг стадиондаги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, чиндан ҳам ўйин бошида шундай вазият бўлди, бўлмади эмас. Лекин бундай иш бўлмаслиги керак. Ҳаммиз ўзбекмиз, қонимиз битта. Шунинг учун ҳаммамиз бундай пайтда бирлашишимиз лозим. Иккига бўлинмаслик керак. Биз бундай бўлишига йўл қўймаймиз. Кимда қандай низо ёки тушунмовчилик бўлса, ўзлари ҳал қилаверишсин. Биз бу ерга Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун келганмиз. Шу боис ҳамма ишқибозлар бирлашиши шарт. Ишонаманки, кейинги ўйинда ҳаммамиз бир жамоага айланамиз
Фикрлар
Шу учун мурабийлар штаби яхшилаб кечаги хатоларни урганиб кейинги уйинларга уйлайманки яхширок уйнайди.
Ростни айтиш керак кеча бизга омад кулиб бокти. Хамма курсаткичлар буйича Умонликлар олдин эди
Andijon muxlislariga xurmatiz nol bolgani bizga qiziqmas bilib bilmasdan xar xil gap qilib andijon muxlislariga nisbatan owiqca gapiriw sizgamas! Siz oldin qiziqing uyerda nima boldi qanaqa xolat owa odam aslida Kim... Kegin gapiring!
Kegin biz xam Jixxax muxlislarini xurmat qilamiz va SOMSALARINI yaxwi koramiz liking
Bilib bilme xar xil gapirmimiz uyimizda otirvolib Andijon muxlislari No1 ASAL