Кавани ПСЖдан кетса унинг ўрнини ким эгаллайди?
ПСЖ клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин бўлган уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар топиб қўйди.
Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар бу вазиятда Килиан Мбаппени марказий ҳужум позициясига олиб ўтишмоқчи. Унинг ўрнига эса "Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони олиб келишни режалаштиришмоқда.
Таъкидлаш керакки, бразилиялик футболчи айни дамда каталонияликлар сафида асосий таркибдан муқим ўрин эгаллай олмаяпти. Бундан ташқари ПСЖда унинг ҳамюрти ва энг яқин дўсти Неймар ҳам тўп суради. Шу боис у парижликлар таклифини қабул қилиши мумкин.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 140 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар