Келаси мавсум Суперлигада нечта жамоа қатнашиши аниқ! Про-лигадачи?

Пфл расмий сайтида келаси мавсум борасида материал чоп этилди. Унда Суперлигада келаси йили ҳам 12 та жамоа иштирок этиши аниқлиги маълум қилинди. Шунингдек, Про-лига қатнашчилари сони кейинроқ маълум бўлиши айтилган.

- Ҳозирча аниқ бўлгани, келаси мавсумда ҳам Ўзбекистон Суперлигасида 12 та клуб чемпионлик учун кураш олиб боради. Про-лигадаги клублар сонини ПФЛ аниқ кўрсатиб ўтмайди. Жамоалар сони лицензиялаш талаблари асосида белгиланади. Унгача эса Про-лиганинг айрим клублари мавсумни якунлаб олишлари учун, футболчилар, мураббийлар штаби ишсиз қолиб кетмаслиги учун имконият тақдим этилмоқда, - дея ёзилади ПФЛ сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!