Кирстен Флипкенсни тўхтатадиган теннисчи топилмаяпди

Бельгиялик Кирстен Флипкенс ва словакиялик Виктория Кузьмова Хобертда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Кирстен 6:7, 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Америкалик София Кенин эса тунислик Онс Жаберни 7:6, 6:3 ҳисобида таслим қилиб "Hobart International" турнирининг чорак финалига йўл олди.

Энди мусобақанинг ярим финал босқичига чиқиш учун Флипкенс ва Кенин ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!