Кличко Жошуага Поветкин билан бўладиган жангга тайёргарлик кўришда ёрдам беради
Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко WBO, WBA, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуанинг навбатдаги жангга тайёргарликларида ёрдам беради ва спарринг рақибларидан бири бўлади, дея хабар беради Luckypunch.net.
Украиналик спортчи британиялик боксчининг россиялик Александр Поветкинга қарши жанг камарларини ҳимоя қилишда ёрдамлашади.
Жошуа – Поветкин жанги 22 сентябр куни "Уэмбли" бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 29 апрелда WBA Super (вақтинчалик чемпионлик камари), IBO ва IBF титуллари учун кечган жангда Жошуа Кличкони нокаутга учратган эди.
Фикрлар