Кличко энди Гарвард университетида маъруза ўқийди

  • 20 сентябрь, 2018, 16:00
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко менежмент бўйича АҚШнинг Гарвард университетида маъруза ўқийди. Бу ҳақда унинг акаси Виталий Кличко “Бабель”га берган интервьюсида маълум қилган.

У жуда ажойиб менежер. Владимир 3-4 йилдан бери Швейцариянинг Санкт-Галлен университетида маъруза ўқиб келади. Бу йили унга Гарвардда маъруза ўқиш учун таклиф олди. Бу маърузалар Challenge Management (чақирувларни бошқариш) бўйича. Гарвард унинг маърузаларига ва Швейцариянинг университетидаги баҳоларига қизиққан ва рози бўлган, – дейди Киев мэри.

2017 йил августда Владимир Кличко профессиональ боксдан кетганини маълум қилган эди. Унинг ҳисобида 64 ғалаба (53 нокаут), 5 мағлубият (4 нокаут) бор. Ҳаваскорлар боксида украиналик боксчи +91 кг.да 1996 йилги Олимпия ўйинлари ғолибига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!