Клопп: Мағлубиятни тан олиш жуда қийин

“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп “Манчестер Сити”га қарши (1:2) кечган АПЛ 21-тур беллашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жуда, жуда катта босим остидаги ўйин. Ҳар икки томон учун қийин бўлди. “Манчестер Сити” дарвоза тўсинини пойлади – гол урди, биз ҳам дарвоза устунини пойладик – деярли. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

Мағлубиятни тан олиш жуда қийин, аммо бу нормал ҳолат. Бизда вазиятлар бўлди. Ҳар икки жамоа ўйинда қолиш учун телбаларча ҳаракат қилиши керак эди. Йигитларим ўйини менга маъқул. Ҳар иккала жамоа яхшироқ футбол кўрсатиши мумкин эди, бироқ бу тактик ўйин.

Биз мағлубиятга учрадик ва бу яхши эмас. Аммо мавсумдаги энг қийин беллашувни ўтказдик”, – дея ўз фирклари билан ўртоқлашди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Ливерпуль” 54 очко билан АПЛ турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 50 очко билан 2-поғонада жойлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!