Конте "Челси"дан 23 млн евро талаб қилмоқда
Италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте ўртадаги шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун "Челси"дан каттагина товон пули талаб қилмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли мураббий “аристократлар”дан умумий ҳисобда 23 млн евро талаб қилмоқда. Шуларнинг 13 миллиони шартномани бекор қилганлиги учун бўлса, қолган 10 миллиони унинг мураббийлик обрўсига зарар етказгани учун.
Ўз навбатида “Челси” Контени имзоланган шартнома мажбуриятларини бузганликда айбламоқда.
Фикрлар