Коутиньо: Месси билан бирга ўйнаш - шараф

Филиппе Коутиньо "Барселона"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақиб кучли эди, аммо биз мақсадимизга етдик ва ғалаба қозондик. Биз учта ўйинни ғалабассиз ўтказгандик ва бу ўйинда вазифа аъло даражада бажарилди. 

– Месси – тарихдаги энг яхши футболчи. У эркин ҳаракат қилади ва ҳар доим қандайдир янгилик қидиради. У билан бирга ўйнаш катта шараф. Вазифамиз барча турнирда ғалаба қозониш. "Барселона"дан доим шуни кутилшади, – дейди Коутиньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!