
Криштиану Роналду яна бир рекорд ўрнатди
"Ювентус" ҳамда Португалия терма жамоаси хужумчиси Криштиану Роналду яна бир рекорд ўрнатди.
Криштианунинг инстаграм саҳифасини кузатиб борувчилар сони 144 миллион 300 мингга тенг бўлди ва ушбу ижтимоий тармоқда энг кўп "фолловерлар"га эга инсонга айланди. Иккинчи ўринни машҳур актриса Селена Гомес эгаллаб турибди унинг саҳифасида кузатувчилар сони 144 миллион.
Эслатиб ўтамиз, "Юве" сафига Роналду ёзда ўтганди. Шу давр мобайнида у А Серияда 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 5та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.
Фикрлар