Кроос АПЛга ўтишни режалаштирмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда 28 ёшли германиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг бу борадаги таклифини кўриб чиқмоқда. Крооснинг фикрича у “қироллик клуби” сафида эришиш мумкин бўлган барча нарсани қўлга киритди ва энди унга фаолиятини давом эттириши учун янги чақирув керак.

Маълумот учун, Кроос якунланган мавсум “Реал” сафида жами 43 та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!