Кроуфорд – Хан жанги расман тасдиқланди

  • 15 январь, 2019, 20:35
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби америкалик Теренс Кроуфорд 20 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Амир Ханга қарши ўтказади, дея хабар бермоқда ESPN нашри. Жанг расман 15 январ куни эълон қилинди.

Кроуфорд — Хан PPV тизими бўйича ESPNда трансляция қилинадиган бокс кечасининг асосий жанги бўлади.

Ҳозирча жанг ўтказилиш жойи аниқ эмас, бироқ Top Rank промоутер компанияси бошлиғи Боб Арум сўзларига кўра, жанг ё Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden”да, ё Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena”, “MGM Grand Garden Arena” ёки “Mandalay Bay Events Center” ареналаридан бирида бўлиб ўтади.

Теренс Кроуфорд профессионал фаолиятида 34 жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Амир Ханнинг ҳисобида 33 ғалаба ва 4 мағлубият мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!