Кураш: Нурбек Тўраев ҳам кейинги босқичда

Осиё ўйинларининг бугунги куни курашчиларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Хусусан, +90 кг вазн тотфасидаги ҳамюртимиз Нурбек Тўраев ливанлик Жад Фадельга қарши гиламга кўтарилди. Ҳамюртимизнинг тўла устунлигида ўтган баҳс эса ливан вакилининг мағлубияти билан якунланди.

Қайд этиш лозим, Тўраевнинг 1/8 финал босқичидаги рақиби мўғулистонлик Темуулен Баярсайхан бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)