Роналдунинг "Пахтакор"га қарши ўйинига чипталар нархи "учди"!
Осиё футбол конфедерация Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги "Пахтакор" — "Ан-Наср" учрашуви мухлар эътиборини рекорд даражада тортмоқда.
Бўлажак ўйинда Криштиану Роналду майдонга тушиши эҳтимоли борлиги фонида "Пахтакор" учрашуви учун чипталар нархи 600 минг сўмгача кўтарилди, деб хабар бермоқда бир неча оммавий ахборот воситалари.
- Криштиану Роналду Тошкентга келяпти! "Пахтакор" — "Ан-Наср" учрашувига чипталар нархи 600 минг сўмгача чиқди!
Илгариги ўйинларда "Пахтакор" чипталарни бепул тарқатган, энди эса Саудия Арабистони клубига қарши баҳс учун 600 минг сўмгача сўрашмоқда. VIP-чипталар эса очиқ савдога чиқарилмаган.
Шу билан бирга, Роналдунинг ўйинда иштирок этиши ҳали расман тасдиқланмади. Аммо нархлар аллақачон осмонда!, — дейилади ижтимоий тармоқлардаги постларда.
Маълумотларга қараганда, расмий савдо майдончасида стандарт ўринлар учун чипта нархлари 100 минг сўмдан 600 минг сўмгача оралиқда белгиланган. Энг катта рекорд эса 3 миллион сўм қийматдаги VIP-чипталар бўлди — улар сотув бошланган илк соатлардаёқ сотиб олиб бўлинган.
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ўртасидаги учрашув Осиё футбол конфедерацияси Элит АФК Чемпионлар Лигаси Элит босқичи 4-тури доирасида 2 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. "Ан-Наср" клуби ҳозирча Криштиану Роналдунининг Тошкентдаги учрашув учун якуний рўйхатга киритилганини расман тасдиқламаган.
41 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Файсали"га қарши ўйинда иштирок этиб, яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Ушбу голдан сўнг португалиялик юлдузнинг шахсий ҳисобидаги жами голари сони 982 тага етди. Демак, Криштиану юбилей — 1000-гол чўққисига етиши учун яна 18 маротаба тўп киритиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг Элит босқичида дастлабки икки турда Саудия Арабистонининг икки клуби - "Ал-Аҳли" ва "Ал-Қодисия" билан бир хил - 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Тошкент жамоаси "Ан-Наср" билан бўладиган ўйинга қадар 26 октябрь куни сафарда Ироқнинг "Ал-Қувва Ал-Жавия" жамоасига қарши тўп тепади.
Ҳусановнинг кейинги манзили маълум бўлди
Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?
Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди

Фикрлар