Ла Лига. "Кўршапалаклар" "сариқ субмарина"ни сувга ғарқ қилди

"Месталья" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Муткар Диакаби, Денис Черишев ва Родриголар муаллифлик қилишди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг "кўршпалаклар" ҳисобидаги очколар сони 29 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "сариқ субмарина" эса 18 очко билан 19-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!