Испания “Ла-лига”нинг президенти Хавьер Тебас яна бир бор ПСЖ клуби раҳбариятини молиявий “фэйр-плей”га риоя қилмасликда айблади.

-Биз “Сити” ва ПСЖ устидан УЕФАга шикоят қилгандик. Муаммо Неймарнинг трансфери бўйича эмас, балки бу ўтишнинг найранглари ҳақида, бу ҳақида март ойида  Нассер Аль-Хелайфи билан учрашувда  айтиб ўтганман ва уни шикоят ҳақида огоҳлантирганман.

“Парижликлар”  ва “шаҳарликлар” Қатарнинг туризимдан таҳминан 40 млн евро даромад оладилар. Молиявий зарарга йўл қўймаслик учун  улар ҳомийлардан келган даромадларни ошкор қилишлари керак эди.  Бу икки клуб жаҳон трансфер бозорида сўнги йилларда энг кўп иштрок этган.

Шуни таъкидлашим лозим, ПСЖнинг олиб бораётган сиёсати инфляцияга олиб келди, бу “Атлетико” каби клубларга жуда катта таъсир ўтказган. Натижада клублар ўз футболчиларини ушлаб қолиш учун молиявий ёрдам сўрашга мажбур бўлган, - дейди Тебас Mundo Departivo нашрига.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98