Ла Лиганинг икки клуби "Барселона" футболчиси учун кураш бошлади

Мавсумлар оралиғида "Барселона"ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган ярим ҳимоячи Андре Гомеш яна Ла Лигада қолиши мумкин.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга қараганда 24 ёшли португалиялик футболчи билан “Бетис” ҳамда “Валенсия” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдира бошлашган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гомешни тахминан 20 миллион евро атрофига сотишни режалаштирмоқда. Бироқ, юқоридаги жамоалар ушбу нархни пасайтиришга уриниб кўришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!