La Repubblica: "Рома" Маурицио Сарри билан музокаралар ўтказмоқда

“Челси”да курсиси қимирлаб қолган Маурицио Сарри яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра 60 ёшли италиялик мутахассисга “Рома” клубидан жиддий қизқишлар пайдо бўла бошлаган. Маълумотларга қараганда римликлар президентининг маслаҳатчиси Жеймс Паллотта аллақачон бу борада Сарри билан алоқага чиққан. Уларнинг Лондондаги учрашувида Саррига келаси мавсумда “Рома”ни бошқариш таклиф қилинган.

Юқоридаги манбаага кўра мавсум якунлангач нафақат жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франческо, балки жамоанинг спорт директори Рамон Мончи ҳам истеъфога чиқарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” Англия лига кубоги финалида “Манчестер Сити”га имкониятни бой берса, “аристократлар” хўжайини Роман Абрамович италиялик мутахссисни истеъфога чиқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
21/02/2019 14:56
Сарри Англия кубогини олса, яна бир мавсумга колса керак