Легионерларимиз. Ҳамдамовнинг жамоаси премьер-лиганинг илк турида "Урал" майдонига бориш учун ҳам пул топа олмади...
Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг “Анжи” клубидаги молияий аҳвол кундан-кунга оғирлашмоқда.
Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра махачкалаликлар Россия премьер-лигасининг илк турида “Урал”га қарши сафар ўйинига бориб келиш учун жуда қийинчилик билан маблағ топишди.
Таъкидлаш керакки, “Анжи” Екатеринбург шаҳрига бориш учун ёшлар жамоасига ҳам чипта буюртма қилган, бироқ уларни вақтида сотиб олишга пул топа олмаган.
Маълумотларга кўра молиявий муаммолар сабаб “Анжи”нинг чемпионат охирига қадар иштирок этиши ҳам катта сўроқ остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Анжи” ўтган мавсум якунларига кўра премьер-лигани тарк этган бўлсада, “Амкар” клубининг йўқ бўлиб кетиши туфайли улар яна кучлилар сафида қолишган эди.
Фикрлар