Легионерларимиз. Кримец Тевесга қарши…

CHERY AUTO

Бугун Хитой Супер Лигасида 18-тур ўйинларига якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси бу тур сафарда Карлос Тевес тўп сурадиган “Шанхай Шеньхуа” жамоасига қарши баҳс юритди.

Tecno

Учрашувда пойтахтликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Бейжинг Гуоан” бош мураббийи Рожер Шмидт ҳамюртимизни Тевес ва унинг жамоасига қарши ўйинда қайдномага ҳам киритмади.

Хитой Супер Лигаси. 18-тур

“Шанхай Шеньхуа” – “Бейжинг Гуоан” 1:2

Голлар: Морено(33) – Бруно Сориано(31, 48 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!