Легионерларимиз. Шукуровнинг жамоаси пешқадамликни давом эттирмоқда
Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" клуби бу тур сафарда "Дибба Ал-Фужайра"га қарши баҳс олиб борди. Голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Шукуров одатдагидек учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бугунги муваффақиятдан сўнг "Шаржа" ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирадиган бўлди.
БАА Про-лигаси. 10-тур
"Дибба Ал-Фужайра" - "Шаржа" 2:3.
Фикрлар