Лэмпард: МЮни мағлуб этганимиз мени лол қолдирди
"Дерби Каунти" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед"ни пенальтилар сериясида мағлуб этгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Ўйин натижасидан жудаям хурсандман. "Олд Траффорд"да биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг, яхши ҳаракат қилдик. Жамоа ўз ҳарактерини кўрсатиб ажойиб ўйин ташкил қилди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.
Биласизми, асосий таркибни танлашда ҳеч қандай қийинчилик кўрганим йўқ. Жамоа билан ғурурланаман. Менинг мақсадим, кучли ва ўзига ишонган клубни ташкил этишдир, - дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC нашри.
Фикрлар