Ўзбекистон Қозоғистонга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-16 ёшлар терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини бошлади ва икки ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Қозоғистонга йўл олади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Йиғин доирасида Айдер Курбаев шогирдлари Қозоғистон U-17 ёшлар терма жамоасига қарши икки назорат учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи ушбу ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Дарвозабонлар: Азиз Бердиев (Одил Аҳмедов академияси), Жасур Баҳритдинов («Насаф»), Алмаз Аюпов («Пахтакор»);

Ҳимоячилар: Абубакр Маматов, Шоҳрўй Одилов (иккаласи ҳам — Одил Аҳмедов академияси), Ҳусан Уралов («Насаф»), Хожиакбар Зулфиқоров (Республика академияси), Азизилло Эркинжонов («Ғазалкент»), Исмоил Абдураҳимов («Дўстлик»), Абдулазиз Бобиров («Оқтепа»);

Ярим ҳимоячилар: Дониёр Ўктамов (Одил Аҳмедов академияси), Ҳасан Ўролов («Насаф»), Лочин Баҳодиров (ОКМК), Усмон Шукратиллаев («Дўстлик»), Файзбек Ачилов, Диёр Ўсканбоев (иккаласи ҳам — «Оқтепа»), Шоҳжаҳон Тўрақулов, Богдан Андреев (иккаласи ҳам — «Пахтакор»);

Ҳужумчилар: Яҳё Бахтиёров, Камолиддин Акбаралиев (иккаласи ҳам — «Бунёдкор»), Абдуллоҳ Холмаматов, Рўзимуроджон Рўзимуродов (иккаласи ҳам — «Ғазалкент»), Беҳрузбек Саматов (Одил Аҳмедов академияси).

Учрашувлар 25 ва 28 сентябрь кунлари Шимкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!