"Лестер" "Атлетико" кўзлаган футболчини илиб кетди

Германиянинг "Фрайбург" клуби ҳимоячиси Чаглар Сеюнжю яқин вақтлар ичида "Лестер"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича жамоалар 22 ёшли туркиялик футболчининг трансфери борасида ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “тулкилар” Сеюнжю учун немис клубига 22 миллион евро беришади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сеюнжю учун курашда Мадриднинг "Атлетико" клуби фаворит эканлиги айтилаётган эди. Бироқ, "Лестер" сўнгги дақиқаларда футболчини ўз томонига оғдириб олишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!