Лионель Месси ЕЧЛда яна тенгсиз
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси ЕЧЛда яна тенгсиз деб топилди.

Европа Чемпионлар лигаси 5-тур якунига кўра аргентиналик форвард ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

УЕФА томонидан ўтказиган сўровномада иштирок этган респондентларнинг 46 фоизи Месси номзодини қўллаб-қувватлади.

Иккинчи ўринга “Боруссия Д” аъзоси Марко Ройс лойиқ деб топилди. Унга 43 фоиз овоз беришган.

Учинчи ўринни 3 фоиз билан “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан эгаллади.