"Ливерпуль" Фабиньони сотиб, ўрнига Пулишични харид қилмоқчи

"Ливерпуль" клуби "Боруссия" Дортмунд хавбеки Кристиан Пулишичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 20 ёшли АҚШлик футболчини қўлга киритиш учун ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фабиньо билан хайрлашишга тайёр. “Ливерпуль” айнан унинг сотувидан келадиган маблағни Пулишичнинг трансферига йўналтирмоқчи.

Маълумотларга қараганда дортмундликлар Пулишичнинг трансферини 80 млн еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!