"Ливерпуль" Трент Александр-Арнольдни ўзида сақлаб қолади
"Ливерпуль" ўзининг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб улгурган Трент Александр-Арнольд билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли футболчи ва мерсисайдликлар шартномани 2024 йилга қадар узайтириш борасида келишувга эришишган.
Маълумот учун, Александр-Арнольд асли “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2016 йил дебют қилган. У жорий мавсум жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар