"Ливерпуль" бу мавсум ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўз рекордини ўрнатди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” жорий мавсум нақд 103 кун давомида АПЛда пешқадамлик қилишди. Эътиборлиси, мерсисайдликлар ўз тарихларида ҳали ҳеч қачон бунча узоқ вақт премьер-лигада пешқадамлик қилишмаган. Уларнинг бу борадаги энг яхши натижаси 1990/91 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда улар 100 кун давомида пешқадамлик қилишган ва якунда “Арсенал”дан сўнг 2-ўринни эгаллашган.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа айни дамда 28та турдан сўнг 69 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!