"Локомотив" - "Металлург". Бекободликлар ўзларининг нохуш анъанасига қачон барҳам беришади?

Амалдаги чемпион - "Локомотив" бу тур ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Қуйида мазкур ўйин превьюсини тақдим этамиз.

“Металлург” ва “Локомотив” ҳозирга қадар Суперлига (собиқ Олий лига)да жами 29 бор тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 17 марта ғолиб бўлган, 7 та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 4 та учрашувда зафар қучган.

Тўплар нисбатида ҳам устунлик табиийки “Локомотив” томонида – 53:24 .

Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 56 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 20 очко йиғган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ва 5:1 га тенг. “Маъданчилар”да эса бу кўрсаткич 2:0 бўлиб турибди.

Эртанги ўйин жамоалар  учун мавсумдаги тўртинчи тўқнашув бўлади. Илк босқичда Тошкентда кечган ўйинда Андрей Микляев шогирдлари рақиб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган эди. Бекободдаги учрашувда эса мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келишган.

Учинчи қарама-қаршилик эса иккинчи босқичнинг илк турида бўлган ва Алибоевнинг ягона голи “темирйўлчилар”га муҳим бўлган 3 очкони олиб келган эди.

Тошкентда ўтган сўнгги ўн ўйин: 

09.03.2018 “Локомотив” – “Металлург” 1:1

30.06.2017 “Локомотив” – “Металлург” 3:1

18.11.2016 “Локомотив” – “Металлург” 4:1

03.08.2015 “Локомотив” – “Металлург” 1:1

15.08.2014 “Локомотив” – “Металлург” 5:1

12.04.2013 “Локомотив” –  “Металлург” 2:1

21.09.2012 “Локомотив” – “Металлург” 5:1

04.06.2010 “Локомотив” – “Металлург” 1:0

20.09.2009 “Локомотив” – “Металлург” 1:0

25.05.2008 “Локомотив” – “Металлург” 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. “Темирйўлчилар” ўз уйларида "Металлург" устидан 11 марта ғалабага эришган ва 3 бор дуранг ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!