"Локомотив" устози: Чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди

"Биринчи галда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган бронза медаллари билан табриклайман. Жамоа анча пайтдан буён совриндорлар қаторидан ўрин ололмаётган эди. Шу сабабдан ушбу муваффақият жамоа учун олдинга ташланган катта қадам, дея оламан. Ўйин тўғрисида гапирсам, “Пахтакор”га қарши учрашувда анча куч сарфлаган эдик. Шу сабабдан асосий таркибнинг аксарият аъзолари чарчоқ ёки кичик жароҳатлар сабаб Наманганга кела олишмади. Бугун майдонга тушган йигитлар эса бошқаларнинг йўқлигини билдиришмади. Улар майдонда ажойиб харакатер намойиш этишди. Зеро чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!