Ломаченко Педрасани мағлуб этгани учун қанча гонорар олди?

  • 11 декабрь, 2018, 18:14
  • 0
  • Бокс

Аввалроқ хабар берганимиздек, WBA чемпиони Василий Ломаченко Хосе Педрасани мағлуб этиб WBO чемпионлик камарини қўлга киритди.

ESPN нашрининг хабар беришича, украиналик боксчи ушбу беллашувда қўли баланд келгани учун 2 миллион доллар даромад топди. Гонорарнинг 1 миллиони ғалаба учун, қолган тенг ярмиси эса рекламардан тушумлар эвазига ташкил топган.

Хосе Педраса расман 350 минг доллар гонорар олди. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!