Лондондаги супер тўқнашув Уайтнинг нокаути билан якунланди
22 дан 23 декабрга ўтар кечаси Лондондаги “O2Arena” аренасида профессионал бокс кечаси ташкил қилинди. Кечанинг асосий тўқнашувида оғир вазнли боксчилар ўзаро куч синашди. Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Дерек Чисора WBC Silver камари соҳиби Диллиан Уайт билан куч синашди.
Жанг 11-раундда Уайтнинг рақибини нокаутга учратгунга қадар давом этди. Бу ғалаба билан британиялик боксчининг WBC кумуш камари ва WBO халқаро чемпионлиги камарини ҳимоя қилди. Энди у ушбу вазнда Энтони Жошуа эгалик қилаётган WBO, IBF ва WBA даъвогарлар қаторига кўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Дерик ва Диллиан учун бу тўқнашув ўзаро иккинчи жанг ҳисобланади. 2016 йилида Уайт очколар бўйича рақибидан устун келган.
Диллиан Уайт бундан олдинги жанегида Жозеф Паркерни мағлуб қилган бўлса, Чисора жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар Карлос Такамни нокаутга учратган.
Фикрлар