Лопетеги Кейлор Наваснинг келажаги борасида бир қарорга келди

Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетеги асосий дарвозабон Кейлор Наваснинг жамоадаги келажаги борасида якуний қарорга келди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Лопетеги 31 ёшли коста-рикалик посбонни жамоада сақлаб қолишга қарор қилган ва ундан янги мавсумда ҳам асосий дарвозабон сифатида фойдаланмоқчи.

Ўз навбатида “қироллик клуби” раҳбарияти ҳам катта маблағ эвазига қимматбаҳо дарвозабонларни сотиб олиш режасидан қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!