Лопетеги Модричнинг "Реал"дан кетиши мумкинлиги борасида нималар деди?

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модричнинг "Интер"га ўтиши борасидаги миш-мишларга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Модрич – “Реал” футболчиси ва умид қиламанки шундай бўлиб қолади. Унинг жамоамизда ўйнаётгани бизга ёқади. Бу ҳолат давомий бўлиши учун эса қўлдан келган барча ишни қиламиз”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “нерадзуррилар” 32 ёшли футболчи учун 40 млн евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Баъзи манбааларга қараганда эса Модричнинг ўзи ҳам “Интер”га ўтиш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!