Лопетеги: "Реал" мавсум якунида байрам қилади, бунга ишонаман
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча Ла Лиганинг 10- туридан ўрин олган "Барселона"га (1:5) қарши баҳсда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Натижадан ранжидим албатта. Лекин ҳозир эндигина октябрь ва бизда ҳали куч бор. Ҳали ҳаммасини ўзгартириш мумкин. Мен футболчиларимга ишонаман ва жамоадаги ишимни давом эттиришимни ҳис қилиб турибман.
Бу жуда уятли мағлубият бўлди, аммо биз ундан қочишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда биз яхшироқ ўйнади, бироқ Суарес учинчи голни киритгач ҳаммаси тамом бўлди. Натижа ўйиннинг қандай ўтганини акс эттирмайди. Шубҳасиз барча масъулият мураббийга юкланади. Лекин, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз. Мавсум якунида “Реал” байрам қилишига ишонаман”, - дейди Лопетеги.
Фикрлар