Лопетеги "Реал"дан кетар чоғида нималар деди?
Кеча “Реал”дан истеъфога чиқарилган бош мураббий Хулен Лопетеги кетар чоғида жамоа раҳбарияти, футболчилар ва муҳлисларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
“Реал” клуби бошқарув кенгашининг қароридан сўнг жамоа раҳбариятига менга имкон берганлиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Футболчиларнинг саъй-ҳаракатлари ва меҳнатлари учун, шунингдек ўтган қисқа давр мобайнида мен билан бирга фаолият юритган барча ходимларга раҳмат айтаман. Ва албатта, мени қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз учун миннатдорчилигимни билдираман. Уларга мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман”, - дейди 52 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал”да бор йўғи 137 кун ишлади.
Фикрлар