Лопетегининг "Реал"даги маоши маълум бўлди

CHERY AUTO

Испан нашрлари Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан тузилган шартнома шартларини маълум қилди.

Tecno

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи “Сантьяго Бернабеу”да йилига 6 млн евро маош олади. Бу миллий терма жамоадагига нисбатан икки баравар кўп дегани.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал” билан келишувга эришганлиги сабабли ЖЧ-2018 стартига бир кун қолганида лавозимидан озод қилинган. Лопетеги қўл остида испанлар икки йил ичида 20 ўйин ўтказиб, бирор марта мағлубиятга учрамади. 14 ғалаба, 6 дуранг.

Ҳозирда Испания терма жамоасини Фернандо Йерро бошқармоқда. Икки турдан сўнг жамоа Португалия термаси билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!