Луис Ортис Жошуага қарши жанг қилмоқчи

28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан) собиқ жаҳон чемпоини Луис Ортис профессиональ рингда навбатдаги жангини ўтказди.

Лос-Анжелесда ўтган бокс кечасида у Разван Кожанга қарши рингга чиқди ва рақибини иккинчи раундга нокаутга учратди. Ушбу ғалабадан сўнг у супер оғир вазн тоифасида WBA Super/IBF/WBO/IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа билан учрашишни истаётганини маълум қилди.

- Менда профессиональ рингда мағлубият бор деб ҳисобламайман. Уайлдердан олган мағлубиятни ютқазиш ҳисобламайман. Ҳозир Энтони Жошуа билан жанг қилишни истаган бўлардим, аммо у фақатгина ўзи енгишга ишонган боксчилар билан урушмоқда. Бунга менинг ҳам номзодимни қўйишни сўрайман. Балким ўшанда у мен билан учрашишга рози бўлар, - дея Ортиснинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!