Луис Ортис Уайлдер - Фьюри жанги арафасида рингга кўтарилади
Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камарига собиқ даъвогарлардан бири Луис “Кинг-Конг” Ортис Лос-Анжелесда 1 декабр куни бўладиган профессионал бокс кечасида иштирок этади. Мазкур кечанинг асосий тўқнашувида WBC титули учун Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри ўзаро тўқнаш келади.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, Ортиснинг ушбу жангдаги рақиби 33 ёшли америкалик Трэвис Кауфман бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Ортис март ойида Деонтей Уайлдер билан бўлган чемпионлик қарама-қаршилигида 9-раундда техник нокаутга учраган эди. Июлда рингга қайтган Луис руминиялик Разван Кожанни иккинчи раундда таслим қилган.
Фикрлар