Лука Модрич: Ҳозир “Олтин тўп” мени умуман қизиқтирмаяпти, чунки...
Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич айни пайтда “Олтин тўп” ҳақида умуман ўйламаётгани ҳақида айтиб ўтди.
“Ҳозир “Олтин тўп” мени умуман қизиқтирмаяпти. Чунки олдинда бизни жаҳон чемпионати финали кутиб турибди ва менинг бор эътиборим фақат мана шу ўйинга қаратилган. Франция – ҳар томонлама энг кучли рақиб. Умид қиламанки бу сафар ҳам ғалаба қозонишга кучимиз етади”, - дейди Модрич.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи ўтган мавсум “Реал” билан бирга Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан эди.
Фикрлар