Лука Модрич: Москвада очко йўқотамиз деб ўйламаган эдик

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЦСКАга қарши (0:1) кечган ЕЧЛ 2-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Москвада очко йўқотамиз деб ўйламаган эдик. Ҳозирги вақтда кийиниш хонасида муҳит яхши эмас, албатта. Аммо бошни кўтариб, олдинга ҳаракат қилишда давом этиш ва йўлга тушиб олиш лозим.

Сўнгги уч ўйинда, айниқса “Севилья” ва ЦСКА билан баҳсда ўз даражамиздан анча паст ҳаракат қилдик. Уч ўйинда кетма-кет гол урмасанг, хавотирга тушасан. Бироқ ишончим комилки, ушбу вазиятдан чиқиб кета оламиз.

Нега биринчи дақиқалардан майдонга тушмадик? Мураббий тиғиз тақвим туфайли бироз дам олишим кераклигини айтган эди. Захирада ўтиришим олдиндан ҳал қилинганди, лекин ўйин давомида мени майдонга туширишди”, – деди Модрич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!