Лука Тони янги мавсумда А Серия тўпурари ким бўлишини айтди

2006 йилги жаҳон чемпиони Лука Тони "Милан"га кўчиб ўтган аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг имкониятларини ҳамон юқори баҳоламоқда.

“Роналду, Игуаин ва Икардиларнинг барчаси мавсум давомида 30тадан кўп гол ура олишади. Лекин, менимча мавсум тўпурари барибир Игуаин бўлади”, - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” 30 ёшли Игуаинни “Ювентус”дан кейинчалик 38 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!