Лукас Эрнандес: "Атлетико" қароримни ҳурмат қилишга ваъда берди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Бавария”га ўтиш бўйича вазият ўзгарди. “Атлетико” қишда менинг кетишимга руҳсат бермади. Аммо, улар мавсум якунлангач яна бу мавзуга қайтишга рози бўлди. Клуб раҳбарияти менинг қароримни ҳурмат қилишга ваъда берди”, - дейди Эрнандес.
Эслатиб ўтамиз, Эрнандеснинг товон пули 80 млн еврони ташкил этади ва “Бавария” ушбу маблағни тўлашга тайёр.
Фикрлар