Лукас Моура АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура Англия премьер-лигасида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Таъкидлаш керакки, 26 ёшли бразилиялик футболчи АПЛнинг ўтган 4та турида ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Моура "Тоттенхэм" сафига жорий йилнинг январида ПСЖдан 28,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.
Маълумот учун, премьер-лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб "Уотфорд" устози Хави Гарсия топилди.
Фикрлар