МХЛ. Овечкиннинг икки очкоси ҳам "Вашингтон"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади
Стэнли кубогининг амалдаги ғолиби - "Вашингтон Кэпиталз" жамоаси сафарда "Монреаль Канадиенс"га қарши баҳс олиб борди ва 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Пойтахтликлар сафида жамоа сардори Александр Овечкин битта гол уриб, битта голга ассистентлик қилди ва ўз ҳисобига икки очкони ёздириб қўйди.
Қуйида шу ва бошқа беллашувларда қайд этилган натижалар билан таништирамиз.
«Монреаль» — «Вашингтон» — 5:2 (3:0, 1:2, 1:0)
«Нью-Йорк Айлендерс» — «Нью-Джерси» — 2:0 (1:0, 1:0, 1:0)
«Детройт» — «Чикаго» — 4:2 (1:0, 1:2, 2:0)
«Даллас» — «Миннесота» — 3:1 (1:0, 0:1, 2:0)
«Эдмонтон» — «Виннипег» — 7:3 (1:0, 2:2, 4:1).
«Анахайм» — «Сан-Хосе» — 3:7 (2:1, 1:3, 0:3).
Фикрлар