МЮ Бельгия терма жамоаси етакчиларидан бирига қизиқиб қолди

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Аксель Витсель "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Het Laatste Nieuws нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 29 ёшли бельгиялик футболчининг ўйинини кузатиш учун шахсан Швейцарияга қарши ўйинга ташриф буюрган.

Маълумот учун, Витсель “Боруссия” сафида жорий йилнинг август ойидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида дортмундликлар сафида жами 17та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг тахминий трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!