МЮ Моуриньо ўрнига иккита номзод топиб қўйди

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва “Челси” собиқ устози Антонио Конте хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Express нашри.

Манбанинг ёзилишича, манкунианликлар устози италиялик мутахассисларни жамоанинг амалдаги устози Жозе Моуриньога ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аввалроқ Конте “Челси” билан шартномасини тўлиқ бекор қилган эди. Энди у ҳар қандай жамоа билан музокаралар ўтказиши мумкин. Шунингдек, Контега Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!