МЮ Погба эвазига "Ювентус"дан қайси футболчини сўрамоқда?

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандронинг сотиб олиш фикридан қайтмади.

Football Italia нашрининг хабар беришича манкуанликлар раҳбарияти 27 ёшли бразилиялик футболчи эвазига ўзининг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз алмаштиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг шартномасига кўра “Ювентус” уни 60 млн евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида туринликлар ҳам Сандрони ҳудди шунча маблағга баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!