МЮ Рэшфорднинг маошини икки баробарга оширмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг иқтидорли ёш ҳужумчиси Маркус Рэшфордни таркибда сақлаб қолмоқчи.
Daily Star нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” бунинг учун 21 ёшли англиялик футболчининг маошини икки баробарга оширишга тайёр. Айтиш лозимки, Рэшфордга айни дамда "Реал", ПСЖ ҳамда "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Берилган маълумотларга кўра Рэшфорднинг маоши ҳафтасига 150 минг фунтга қадар оширилиши мумкин.
Фикрлар